Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Кредит қарздорлиги учун қарздорнинг “Cobalt” русумли автомашинаси...

Кредит қарздорлиги учун қарздорнинг “Cobalt” русумли автомашинаси...

Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими иш юритувида ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг қарорларига асосан қарздор Д.Р.дан АТБ "Микрокредитбанк" фойдасига 14 млн 407 минг 466 сўм кредит, АТ "Савдогарбанк" фойдасига 28 млн 741 минг 900 сўм, ТИФ “Миллийбанк” фойдасига 54 млн. сўм кредит қарзларини, шунингдек, Қўқон шаҳар ИИБ ЙЙХБ нинг тегишли қарорига асосан 122 минг 500 сўм маъмурий жарима ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздор давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огохлантирилган бўлсада, қарзларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлиги сабабли қарздорга тегишли бўлган “Cobalt” русумли автомашина хатланиб “E-ausion.uz” электрон савдо платформасига қўйилган эди.

Бугун аукцион савдо натижасига кўра автомашина 90 млн 461 минг 748 сўмга сотилиб, сотувдан тушган маблағ қарздорнинг кредит қарзларини, маъмурий жарималар ҳамда ижро йиғимларини қоплашга қаратилди ва ижро ҳужжатлари тамомланди.

Киритилди: 19:21 20.09.2022. Ўқилди: 2395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!