Бугун 27 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Кредит олган шахс хорижга чиқиши мумкинми? Чеклов бор ёки йўқлигини қаердан билса бўлади?

 Кредит олган шахс хорижга чиқиши мумкинми? Чеклов бор ёки йўқлигини қаердан билса бўлади?

Банкда кредити бор ёки кредит олмоқчи бўлган кўпчиликда шундай савол туғилиши мумкин. «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида»ги низомда фуқароларга қачон чет элга чиқишни чеклаш ҳолатлари келтириб ўтилган.

☑️ Банкдан кредит олган шахс кредит шартномаси шартларига мувофиқ тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган бўлса хорижга чиқишига ҳеч қандай чеклов бўлмайди.

❌ Кредити бор шахс фақат битта ҳолатда хорижга чиқа олмайди. Қарздорлик судга оширилиб суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда ва кредит қарздорлиги ижрога (МИБ) қаратилганда чет давлатга чиқишга тақиқ қўйилади.

👉 Хорижга чиқишга чеклов бор ёки йўқлигини билиш учун ариза берувчи ЯИДХП(my.gov.uz)да рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади. Тизим автоматик тарзда ижро хужжатлари асосида қарздорлик бўйича Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинчалик чеклов қўйилганлик ҳолати мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот беради. Хизмат бепул амалга оширилади.

Киритилди: 17:57 25.01.2025. Ўқилди: 1465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!