Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Кредит дўконида ишлашим ҳалолми ё ҳаромми?”

A A A
“Кредит дўконида ишлашим ҳалолми ё ҳаромми?”

Савол:

Ассалому алайкум! Мен Фарғонаданман, исмим Алишер, саволим бор эди.

Мен кредитга мол берадиган дўконда ишлайман. Менинг вазифам ташкилотларга бориб, фаолиятимизни реклама қилиш.  Вақти келса, алдов йўллар билан одамларни ишонтираман.  Лекин биз ойликка ишлаймиз. Топган пулимнинг баракаси йўқ – қаёққа кетаётганини билмайман. Шу ишда ишлашим тўғрими ёки нотўғрими? Қийналиб  кетдим, одамларни норози қилиб қўймаябмизми деб... 

Илтимос, кенг маънода жавоб беришингизни кутиб қоламан.

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Бу ишда ишлашингиз жоиз эмас. Рибога тарғиб ва алдов борлиги учун. Бу икки нарса шариатда қатъиян ҳаром қилинган. Агар дўкон ўзининг молини насия бай қилиб, яъни насияга сотса, бу савдо жоиз, лекин алдов йўлини тутиш бу ишни ножоиз қилади. 

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Manba: azon.uz

Киритилди: 20:45 12.01.2020. Ўқилди: 8228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!