Красноярск ўлкаси ҳукумати муҳожирларга такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашни тақиқламоқчи. Тақиқ асосан Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари фуқароларига тааллуқлидир. Фармон лойиҳаси вилоят ҳокимлиги сайтида эълон қилинди.
Транспорт соҳасида ишга жойлашишни тақиқлашдан ташқари, улар мигрантларга дўконларда алкоголли ичимликлар сотишни тақиқламоқчи. Сабаби, айнан шу ҳудудларда миграция қонунчилиги энг кўп бузилади.
Тақиқ Россия Федерациясига визасиз кирувчи ва патент асосида ишлаётган мигрантларга ҳам татбиқ этилади. Булар Тожикистон, Озарбайжон, Ўзбекистон каби давлатлар фуқаролари. ЕОИИга аъзо бўлган Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган муҳожирлар патент талаб қилмайди.
Аввалроқ Магадан, Тула ва Қўрғон вилоятларида мигрантларга таксида ишлаш тақиқланган эди.