Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Косон туманида фуқаро 160,4 млн сўмлик "свет"ни ўғирлади

Косон туманида фуқаро 160,4 млн сўмлик "свет"ни ўғирлади

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.” Фермер хўжалиги ишчиси Т.Х. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 215,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Косон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Ҳ.Ғ. ва С.Т. ўзларига тегишли ер майдонларидаги экинларни суғориш мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насосларини ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри улаб, жами 160,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:48 19.07.2025. Ўқилди: 463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!