Илк бор 2020 йил ноябрда Нью-Йоркда аниқланиб, кейинчалик АҚШнинг барча штатларида ва дунёнинг 27 мамлакатида тарқалган коронавируснинг "Йота" штамми бошқа штаммларга қараганда 15-25 % га юқумлироқ эканлиги аниқланди.
Бу штамм касалликнинг бошқа турларига нисбатан кўпроқ одам ўлимига сабаб бўлмоқда ва асосан ёши катталар учун хавфли эканлиги айтилмоқда.
Аниқланишича, 45-64 ёшлилар орасида 62%, 65-74 ёшлилар 82%, 75 ёшдан катталарнинг 62 % айнан шу штамм оқибатида ўлим топмоқда.