Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Коронавируснинг ҳиндча штамми оғирроқ пандемияга сабаб бўлади – мутахассис

A A A
Коронавируснинг ҳиндча штамми оғирроқ пандемияга сабаб бўлади – мутахассис

Коронавируснинг ҳиндча варианти (B.1.617) дунёдаги доминант штаммга айланиб бормоқда ва оғирроқ пандемияни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Сингапур Миллий университети Соғлиқни сақлаш факультети декани, профессор Тэк Ик Ин таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, эмлаш ёрдамида вирусни енгиб ўтиш мумкин.

"Вакцинация бу вирусга қарши курашишнинг энг самарали усули ҳисобланади, – дейди у, – юқтириш хавфини камайтиради ва юқтирган тақдирда ҳам жиддий аломатлар пайдо бўлиши хавфини туғдиради".

B.1.617 штамм биринчи марта Ҳиндистоннинг Махараштра штатида аниқланган. ЖССТ маълумотларига кўра, ушбу штамм расмий равишда 53 мамлакатда топилган, норасмий маълумотларга кўра, B.1.617 яна етти мамлакатда қайд этилган.

Киритилди: 14:31 31.05.2021. Ўқилди: 1918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар