Россия шифохоналардан бирининг бош шифокори коронавирусни даволаётган шифокорларга етарлича пул тўланмаганлиги сабабли ишдан бўшатилди. Бу воқеа Армавир шаҳридаги касалхонада юз берган.
Краснодар ўлкаси губернатори матбуот хизмати хабарига кўра, айни дамда шаҳарда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг комиссияси ишламоқда ва қонун бузилиш ҳолатлари аллақачон тасдиқланган. "Шунга кўра, қатъий қарорлар қабул қилинади", деди вилоят ҳокими ўринбосари Анна Минкова.
Вилоят соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, шифокорларга тўланиши керак бўлган пуллар барча муассасаларга ўз вақтида юборилган. Шунингдек, ҳар бир бош шифокорга ходимларга тўловларни амалга ошириш шартлари ва тартибини тушунтириш ҳамда ходимларнинг барча саволларига жавоб бериш тавсия этилади.