Россиянинг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасини яқин орада болаларда синаб кўриш бошланиши мумкин. Бу ҳақда марказ директори Александр Гинцбург айтиб ўтди.
«Россия-24» телеканалига берган интервьюсида Гинцбург Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги болаларда препаратни ўрганиш ишларини олиб бориш масаласини доимий равишда ҳал қилишга ҳаракат қилаётганини айтиб, бугунги кунгача ушбу масала юзасидан аниқ тўхтамга келинмаганини билдирган.
Шунингдек, у Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко ушбу масала бўйича йиғилиш ўтказганини ва эҳтимол, синов яқин бир неча ҳафта ичида бошланишини таъкидлаган.