Спиртли ичимликлардан коронавирус ёки совуқ об-ҳавода юқадиган шамоллаш каби касалликларнинг олдини олиш чораси сифатида фойдаланмаслик керак, чунки бу юракка қўшимча юк олиб келади ва ёмон оқибат билан тугаши мумкин. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош наркологи Евгений Брюн маълум қилди, деб хабар беради "Интерфакс" НТВ телеканалидаги Поздняков дастурига таяниб.
Унинг сўзларига кўра, алкоголнинг совуқ қотган организмга ижобий таъсир кўрсатиши ҳақидаги маълумотлар нотўғри. Нарколог совуқ ҳавода, грипп ёки коронавирус пайтида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш юрак етишмовчилигини келтириб чиқариши мумкинлигини тушунтирди.