Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Коронавирусга чалинган ўзбекистонликлар ҳақида қўшимча маълумот берилди

A A A
Коронавирусга чалинган ўзбекистонликлар ҳақида қўшимча маълумот берилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, коронавирус инфекцияси билан касалланганлардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қиз, шунингдек, 4 нафари вояга етмаган болалар. Касалланганлар ёши кесимида: 0-9 ёшгача – 4 нафар, 10-19 ёшгача – 1 нафар, 20—40 ёшгача – 27 нафар, 40—50 ёшгача – 7 нафар ҳамда 50—59 ёшгача – 4 нафар, 60—70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда.

Беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

Киритилди: 14:33 24.03.2020. Ўқилди: 3216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!