Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Коронавирусдан тузалган одам неча кундан кейин ювиниши мумкин?

Коронавирусдан тузалган одам неча кундан кейин ювиниши мумкин?

Коронавирус билан касалланган одам касалхонадан тузалиб чиққач, неча кундан кейин ювиниши мумкин? 

Бу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева жавоб берди:

Келиб чиқиш сабаблари турлича бўлган пневмониялардан кейин тикланиш даври бир мунча узоқ муддат талаб қилади. Тикланиш даври муддати ҳар бир беморда турлича бўлиб, бу беморнинг ёшига, организмининг умумий ҳолатига ва ёндош сурункали касалликлар мавжудлигига боғлиқ. Стационар даводан сўнг бир неча кун уй шароитига кўникиш ва ундан сўнг ювиниш мумкин бўлади. 

Ҳозирги кунда беморларга дезинфекцияловчи салфеткалар ёки иссиқ сувда намланган сочиқ билан артиниш тавсия берилади. Бу ҳолатда хонада ойналар ёпилган бўлиши зарур, яъни елвизак бўлмаслиги лозим. 

Киритилди: 15:20 23.10.2020. Ўқилди: 3774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!