Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирусда сувни иссиқ ҳолда ичиш керакми ёки илиқ?

A A A
Коронавирусда сувни иссиқ ҳолда ичиш керакми ёки илиқ?

АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда коронавирус инфекцияси бўйича муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Коронавирусга чалинганда кўпроқ сув ичиш тўғрисида маслаҳат беришяпти. Сув иссиқ ҳолда ичилиши керакми ёки илиқ бўлиши керакми?

Жавоб: Коронавирусга чалинган беморлар 30-37 даража атрофида суюқликларни ичиши мумкин.

Лекин беморда иситма 38 даража ва ундан юқори бўладиган бўлса иссиқ ичимлик ва суюқликларни ичиш мумкин эмас. Овқатлар иссиқлиги ҳам 37-40 даража бўлиши керак.

Савол: Коронавирус билан касалланганда буйрак билан боғлиқ муаммолар ҳам юзага чиқиши мумкинми?

Жавоб: Коронавирус инфекция фонида сурункали буйрак касалликлари авж олиши мумкин.

COVID-19 инфекцияси оғир кечишида буйрак шикастланиши кузатилади. Бундан ташқари ўта юқори хавф тоифасидаги беморлар - беморлар – бу диализ муолажа олувчилар.

Буйрак патологияси билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш мақсадида шифокор томонидан шунга тегишли лаборатор кўрсаткичлар назорат қилинади: мисол умумий пешоб таҳлили, креатинин миқдори, коптокчалар фильтрацияси ва ҳоказо.

Киритилди: 07:20 07.08.2020. Ўқилди: 4521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!