Air Canada трафикнинг пасайиши туфайли маблағларни тежаш мақсадида ходимлар сонини 60 фоизга қисқартиришга қарор қилганини маълум қилди.
Авиакомпаниянинг раҳбарияти катта қисқартиришларни умумий изоляция туфайли амалга оширди. Қайд этилишича, авиакомпаниянинг рейслари сони 95 фоизга қисқариб кетган. 220 дан ортиқ самолётлар эса ишламаяпти.
Компания ҳисоб-китобларига кўра, 38 минг ходимдан 19-28,8 мингтаси ишларидан айрилишлари мумкин.