Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус! Хитой АҚШнинг устидан кулди (ВИДЕО)

A A A
Коронавирус! Хитой АҚШнинг устидан кулди (ВИДЕО)

Хитойда коронавирус ҳақида қисқача анимацион фильм чиқди. Унда АҚШ расмийларининг хатти-ҳаракатлари масхара қилинган. Хитойнинг Синхуа ахборот агентлиги "Бир вирус бўлган экан..." номли клипни нашр этди.

Мультфильмда икки лего фигураси гаплашади — хитойлик теракота жангчиси ва Озодлик ҳайкали. Январь ойида жангчи янги вирус ҳақида ҳайкални огоҳлантиради: "Янги пневмония келяпти". "Тушунарли", дейди ҳайкал.

Жангчи янги вирус хавфли эканлигини таъкидлайди. Аммо Озодлик ҳайкали бунга эътибор бермайди. У ниқоб тақилмаслиги ва уйда қолинмаслигини, чунки бу "фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиш эканлиги"ни айтади. Коронавирусга чалинганларни даволаш учун қуриш керак бўлган касалхоналарни лагер, ўзини ўзи изоляция қилишни эса маданиятсизлик деб изоҳлайди.

Кейинчалик эса Озодлик ҳайкали жангчини вирус ҳақидаги маълумотни яширганликда айблайди.

"Биз доимо ҳақмиз, ҳатто бу ўзимизга қарши бўлса ҳам", дейди АҚШнинг рамзи.

 

Киритилди: 18:12 03.05.2020. Ўқилди: 6484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар