Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус: қашшоқ давлатларга алоҳида ёрдам кўрсатилади

Коронавирус: қашшоқ давлатларга алоҳида ёрдам кўрсатилади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котиби Антонио Гутерриш камбағал мамлакатларга коронавирус пандемиясига қарши курашда ёрдам берадиган глобал дастур бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

«Биз ҳар қандай ҳимоядан маҳрум бўлган миллионлаб ва миллионлаб одамларга ёрдам беришимиз керак», — деди Гутерриш виртуал брифингда.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, дастур БМТнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш марказий жамғармасидан 60 миллион доллар ажратилганидан кейин иш бошлади. Бу маблағ озиқ-овқат етказиб бериш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) миссияларини ҳамда тиббий ходимлар ва асбоб-ускуналарни ташиш учун сарфланиши керак.

Режага кўра, БМТ Африка, Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатлари билан «ҳаво кўприклари» қуришни режалаштирмоқда. Кўприклар COVID-19 кенг тарқалган ҳудудларга керакли мутахассисларни етказиб беришни тезлаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, халқаро ташкилот қочқинлар лагерларида қўл ювиш учун махсус жойларни қуришни режалаштирмоқда.

Пандемияга қарши кураш режасини амалга ошириш учун БМТ томонидан яна 2 миллиард доллар сўралмоқда. Гутерриш коронавируснинг ҳимояланмаган мамлакатларда тарқалиши бутун дунё учун хавф туғдириши мумкинлигини айтди.

Аввалроқ бош котиб G20 мамлакатларига пандемия билан курашиш учун санкцияларни олиб ташлашни сўраб мурожаат қилган. Ушбу қадам муҳтож одамларнинг зарур товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиш имкониятини яхшилаши мумкин.

Киритилди: 01:47 26.03.2020. Ўқилди: 2324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!