Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус инқирози: Франция пандемияни енгиш учун «Мона Лиза»ни сотадими?

Коронавирус инқирози: Франция пандемияни енгиш учун «Мона Лиза»ни сотадими?

Француз тадбиркори Стефан Дистангиан мамлакатни инқироздан олиб чиқиш учун афсонавий «Мона Лиза» асарини сотиш керак, деган таклифни илгари сурди

«Худди болалар сувга тош улоқтириб ўйнаётганидек, кундан-кунга коронавирус билан курашишга миллиардлаб евро сарфлаяпмиз. Бунинг эса охири кўринмаяпти, демакки, молиявий инқирознинг туби йўқ. Бунча харажатни чиқариб олишиниям ўйламасак охири вой бўлади, ниманидир баҳридан ўтишга тўғри келади», — деди Дистангиан.

Тадбиркорнинг хомчўтларига кўра, мамлакатни инқироз жаридан тортиб олишга 50 млрд. доллар керак бўлади.

Шунингдек, Стефан мамлакатдан ундан бошқа яна кўплаб расмлар борлигини ва бу Франция учун катта йўқотиш бўлмаслигини таъкидлади.

Маълумот учун: «Мона Лиза» («Жоконда») асарини Леонардо да Винчи 1503-1505 йилларда чизган. Айни пайтда асар Франциядаги Лувр музейида сақланмоқда. 2005 йилдан бери асар учун алоҳида хона қилинган бўлиб, ўқ ўтмас ойна билан ҳимояланган.

Киритилди: 09:11 20.05.2020. Ўқилди: 2067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!