АҚШнинг Пенсильвания штатида коронавирус бўйича муҳим тадқиқот ўтказаёт олим ўлдириб кетилгани маълум бўлди.
Питтсбург университети тиббиёт факультети тадқиқотчиси бўлган 37 ёшли Бинг Лиу шанба куни ўз уйида ўлик ҳолда топилган. Унинг бошига ва бўйнига ўқ узилган.
Лиунинг жасади топилганидан бир соат кейин унинг уйидан бир километр нарида автомобиль ичида яна бир жасад топилди. У 46 ёшли Хао Гу исмли шахс экани аниқланди.
Маълум бўлишича, Лиу ва Гу таниш бўлган. Полиция Гу тадқиқотчини ўлдиргандан кейин ўзини ўлдирганини тахмин қилмоқда.
Питтсбург университети баёнотида айтилишича, Бинг Лиу SARS-CoV-2 бўйича тадқиқот ўтказаётган ва инфекциянинг ҳужайравий механизмлари борасида муҳим кашфиёт арафасида эди.