Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Коронавирус "бўрони": Ҳиндистон ғарбдан ёрдам сўрамоқда

A A A
Коронавирус "бўрони": Ҳиндистон ғарбдан ёрдам сўрамоқда

Ҳиндистонда коронавирусдан ўлганлар сони 200 мингга яқинлашди, сешанба куни эса 2771 нафар бемор CОVID-19дан вафот этди. Сўнгги 24 соат ичида Ҳиндистон 323 144 янги касалликни қайд этди, бу кечаги антирекорддан (352 991) бироз пастроқ.

Ҳиндистон Қуролли кучларини ҳалокатли инқирозни енгишга ёрдам беришга чақирди. Мудофаа штабининг бошлиғи генерал Бипин Раватнинг таъкидлашича, ҳарбийлар кислород билан таъминлайдилар ва нафақага чиққан тиббиёт ходимлари юқтирганлар оқимига қарши курашаётган тиббиёт муассасаларига қўшилишади.

Aнглия, Германия ва AҚШ каби давлатлар Ҳиндистонга ёрдам беришга ваъда беришди.

Масалан, Буюк Британиядан ҳаётга зарур тиббий буюмлар жўнатмаси, жумладан 100 та шамоллатиш аппарати ва 95 та кислород концентратори сешанба куни эрта тонгда Деҳлига етиб келди. Франция шунингдек кислород концентратларини етказиб беради.

Aммо Ҳиндистондаги инқироз камаймаяпти.

Бош вазир Нарендра Моди барча фуқароларни эмлаш ва инфекция "бўрони"га қарши барча қоидалар ва кўрсатмаларга риоя қилишга чақирди.

Ҳиндистоннинг энг катта зарар кўрган айрим шаҳарларида марҳумларнинг жасадлари парклар ва тўхташ жойларидаги вақтинчалик биноларда ёқиб юборилган. Оғир касаллар касалхонага ётқизишни кутиб ўтирган касалхоналар яқинидаги каравотларда ётишди.

AҚШ Савдо-саноат палатаси юқтирганлар сонининг кескин кўпайиши натижасида дунёда олтинчи ўринда турадиган Ҳиндистон иқтисодиёти ишламай қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Aвстралия эса 15 майга қадар Ҳиндистондан тўғридан-тўғри йўловчи парвозларини тўхтатди.

Киритилди: 13:37 27.04.2021. Ўқилди: 5209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар