Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус АҚШда қачон тугайди? Россияда-чи?

A A A
Коронавирус АҚШда қачон тугайди? Россияда-чи?

Сингапурлик аналитиклар айрим давлатларда коронавирус пандемияси қачон тугашини тахмин қилишди. Бу ҳақда Сингапур технология ва дизайн университети (SUTD) маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар берган.

Экспертларнинг фикрича, Россияда 20 июлда коронавирус тарқалиши ниҳоясига етади ва янги ҳолатлар қайд этилмайди. Аналитиклар айтиб ўтган сана Россияда COVID-19 билан касалланишлар бўйича мавжуд статистика таҳлилларига асосланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 20 майда умумий касалланганларнинг 97 фоизи аниқланади, 28 майда эса бу кўрсаткич 99 фоизга етади.

Шунингдек, аналитикларнинг хабарига кўра, коронавирус билан боғлиқ вазият АҚШда 27 августда, Буюк Британияда 14 августда, Германияда 1 августда, Францияда 5 августда ниҳоясига етади.

Киритилди: 17:01 27.04.2020. Ўқилди: 7395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар