Бугун 18 август, 2022 йил, пайшанба

O'ZB

Кореяга кетган 7 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланди. Бу мигрантлар учун тақиқми?

Кореяга кетган 7 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланди. Бу мигрантлар учун тақиқми?

2021 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Корея Республикасига фуқароларни вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тарзда кириб бориши қайта йўлга қўйилган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот котибининг хабар беришича, жорий йил 6 январь куни 100 нафар фуқаро вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Кореяга жўнатилган.

Фуқаролар Корея томонидан тан олинган вакцина билан эсланган бўлишсада, кетишдан 72 соат олдин олинган ПЦР тести натижасига кўра Covid-19 инфекцияси аниқланмаганига қарамасдан, Корея Республикаси ҳудудида кириб борган юртдошларимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Хусусан, 2021 йил 23-30 декабрь кунлари жўнаб кетган фуқароларнинг 1 нафарида, 2022 йилнинг 6 январь куни жўнаб кетган 98 нафар фуқаронинг 6 нафарида коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли Корея Республикаси томонидан Ўзбекистон учун ушбу давлатга кириб борувчи фуқаролар сони қисқариши, ҳаттоки вақтинчалик тўхтатилиши каби чекловлар қўйилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилмоқда.

Шунингдек, сизлардан карантин қоидаларга қатъий амал қилишингизни, агарда ўзингизда коронавирус инфекцияси аломатларини сезсангиз, фуқаролар билан муомалада бўлмаслигингизни сўраймиз.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларимизнинг Корея Республикасига чекловларсиз кириб боришини таъминлаш мақсадида қуйидаги чораларни кўришга мажбур бўлмоқда:

1. Корея Республикаси Инсон Ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан жўнаб кетиши тасдиқланган фуқаролар кетишдан олдин жами 3 марта ПЦР тестидан ўтишлари белгиланди;

2. Фуқарода Корея Республикасига боргач, Covid-19 инфекцияси аниқланса, барча харажатлар фуқаро томонидан амалга оширилади.

Киритилди: 18:45 14.01.2022. Ўқилди: 1715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!