Жанубий Кореяда коронавирус туфайли касалхоналарга мурожаат қилганлар сони сўнгги тўрт ҳафта ичида олти баравар ошди.
Yonhap агентлиги Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги (KDCA) маълумотларига таяниб маълум қилишича, август ойининг биринчи ҳафтасида Covid-19 туфайли касалхоналарга 861 киши ётқизилган.
Коронавирус билан касалланиш даражаси жорий йилнинг феврал ойидан бери энг юқори даражага етди.
Юқтирганлар сонининг кўпайишига қарамай, беморларнинг 90 фоиздан ортиғи касалликни енгил ўтказган.
Расмийлар 65 ёшдан ошган кишиларни Covid-19'га қарши эмлаш жараёни октябр ойида давом этишини эълон қилди.