Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Конституциявий суд педагоглар билан муддатли шартнома тузишни Конституцияга зид деб топган

Конституциявий суд педагоглар билан муддатли шартнома тузишни Конституцияга зид деб топган

Олий таълим муассасаларида педагог ходимлар билан муддатли меҳнат шартномаси тузиш масаласи янгилик эмас.

1992 йил 24 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг 394-сон қарорига кўра, педагоглар билан 1–5 йиллик контракт тузиш тартиби жорий қилинган. Бу асосда ОТМ раҳбарлари педагогларни турли муддатларда шартнома тузиш ва ишдан бўшатиш билан сарсон қилган.

Конституциявий суд кейинчалик ушбу қарорни Конституцияга хилоф деб топган. Бироқ амалиёт бутунлай йўқолмаган — ҳозир ҳам педагоглар билан муддатли шартнома тузиш ҳолатлари давом этмоқда.

Юрист Саидали Мухторалиев фикрича, бу амалиёт қонунга зид ва Конституциявий суд яна тарихий қарор чиқариб, ҳукуматнинг педагоглар билан муддатли шартнома тузишни назарда тутувчи барча қарорларини Конституцияга зид деб топиши керак.

Киритилди: 08:01 04.10.2025. Ўқилди: 815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!