Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Конор Макгрегорнинг ўзбекистонлик спарринг шериги Mangu 1 турнирида жанг қилди

Конор Макгрегорнинг ўзбекистонлик спарринг шериги Mangu 1 турнирида жанг қилди

Тошкентда ММА бўйича Mangu 1 турнири бўлиб ўтмоқда.

Турнирнинг прелим карди доирасида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси, иккита вазн тоифасида UFC cобиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг Дубай шаҳридаги спарринг шериги бўлмиш Баҳромжон Рўзиев октагонга кўтарилди.

Озарбайжон вакили Абдул Фаҳад Аҳмадига қарши кечган тўлиқ 3 раундлик жангда Рўзиев учун дуранг билан якунланди. Жанг давомида Баҳромжондан очколар олиб ташланганини таъкидлаш лозим.

Бу орқали Рўзиев фаолияти давомидаги тўққизинчи жангида илк бор дуранг қайд этди. Унинг ҳисобида еттита ғалаба ва битта мағлубият бор эди.

Киритилди: 23:44 07.02.2026. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!