Иккита вазнда UFC собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор шу кунларда судда иштирок этмоқда.
Конор судда берган кўрсатмасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганлиги, шунингдек, ўз вақтида сақлаганини тан олди. Тергов шуни кўрсатадики, у дўстларидан бирига жинсий тажовуз қилган.
Жабрланувчи Ни Лаимхин Конордан товон пули талаб қилмоқда.
Аввалроқ, аралаш яккакураш устасининг жинсий зўравонликда айбланаётгани маълум бўлганди.