UFC собиқ чемпиони Даниэль Кормье Конор Макгрегор ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Кўпчилик нега менинг Конор билан яхши муносабатда эканимни сўрайди. Бу қисман Ҳабиб ва Конор ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ. Мен Макгрегорни Ҳабибни "яратган" инсон сифатида ҳурмат қиламан. Агар Конор бўлмаганида, Ҳабиб дунё даражасидаги юлдузга айланмаган бўларди.
Менимча, Топурия ва Махачев ҳам бир-бирлари учун шундай шахслар бўла олади. Бир-бирларини ёқтирмасалар ҳам, янги босқичга чиқиш учун бир-бирларига муҳтож. Мен Макгрегорни Ҳабибга ёрдам бергани учун қадрлайман. Улар жанг қилгунича Ҳабиб фақат ММА даражасида машҳур эди. Макгрегорни енгганидан сўнг эса у бутун дунёга танилди", — деди Кормье.