Конго Демократик Республикасининг исёнчилар назоратидаги шарқий қисмида содир бўлган ёнғин 24 мактаб ўқувчисининг ҳаётига зомин бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият ҳалок бўлганлар сонини тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, ёнғин Букаву аҳоли зич жойлашган ҳудудидаги турар-жой биносида бошланиб, кейин мактабларга тарқалди.
М23 исёнчи гуруҳи вакили Лоренс Канюка АР агентлигига ҳалок бўлганлар орасида 19 қиз ва беш ўғил бола борлигини, яна 29 киши касалхонага ётқизилганини айтди.
Reuters хабарига кўра, ёнғин иккита мактаб ва 300 га яқин ёғоч уйни вайрон қилди.
Ёнғиннинг сабаби ва шароитларини текшириш давом этмоқда.