Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Конгода номаълум касалликдан 140 дан ортиқ одам вафот этди

Конгода номаълум касалликдан 140 дан ортиқ одам вафот этди

Конго Демократик Республикасининг жануби-ғарбий провинциясида номаълум касалликдан 143 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда «Reuters» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Репорт» .

Кеча Кванго провинцияси вице-губернатори Реми Саки ва соғлиқни сақлаш вазири Аполлинер Юмба касалланган одамларда грипп белгилари, жумладан, юқори иситма ва қаттиқ бош оғриғи борлигини айтди.

Касалликни аниқлаш учун таҳлил ўтказиш учун ҳудудга тиббий гуруҳ юборилди. Касалланганлар сони ортиб бормоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, БМТ мавжуд вазиятдан хавотирда ва мамлакат ҳукумати билан касалликни ўрганиш устида ишламоқда.

Киритилди: 22:27 03.12.2024. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!