Бугун 30 январь, 2023 йил, душанба

O'ZB

Конгода жангарилар қишлоқнинг 270 нафар тинч аҳолисини ўлдирган

Конгода жангарилар қишлоқнинг 270 нафар тинч аҳолисини ўлдирган

“23 март ҳаракати” (М23) исёнчи гуруҳи жангарилари Конго Демократик Республикасининг шарқидаги Кишише қишлоғида жами 272 кишини ўлдирган. Мамлакат ҳукумати берган маълумотга таяниб, Reuters агентлиги ушбу хабарни тарқатди.

1 декабрда Конголезия армиясининг расмий вакили генерал Сильвен Экенге М23 жангарилари 29 ноябрда Кишише қишлоғида 50 кишини ўлдирганини маълум қилганди. Орадан бир кун ўтиб, қурбонлар сони 100 кишидан ошди. Жангарилар ҳужум қилган пайтда ҳукумат билан исёнчилар ўртасида ўт очишни тўхтатиш тартиби амал қилаётган бўлган. М23 раҳбарлари қишлоқдаги хунрезликка алоқаси йўқлигини айтишмоқда.

Конго Демократик Республикаси Президенти Феликс Чисекеди фармони билан мамлакатда уч кунлик умуммиллий мотам эълон қилинди, дейилади хабарда.

Киритилди: 15:06 06.12.2022. Ўқилди: 1020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!