Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Конгода Эбола эпидемияси қайта пайдо бўлиши мумкин

Конгода Эбола эпидемияси қайта пайдо бўлиши мумкин

Конго Демократик Республикасида 10—22 январь кунлари Эбола эпидемиясига ўхшаш аломатлари бўлган касалликдан саккиз киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.

Эбола эпидемияси Конгонинг шимоли-ғарбий қисмида қайта пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Actualite янгиликлар портали Қизил Хоч қўмитасининг Экватор провинцияси раҳбари Коломба Мампуяга таяниб хабар берди.

10-22 январь кунлари провинцияда саккиз киши Эбола касаллигига ўхшаш касалликдан вафот этган. Касалланганларнинг умумий сони 12 нафарни ташкил этади. Марҳумлардан олинган намуналар лабораторияга юборилган.

— Фақат лаборатория натижалари минтақа ҳукуматига Эбола вируси қайтадан пайдо бўлган ёки йўқлигини расман эълон қилиш имконини беради, - деди Мампуя.

Эбола вирусининг энг сўнгги пайдо бўлиши 2022 йилнинг апрель-июль ойлари орасида Экватор провинциясида содир бўлган. Ўша пайтда юқтирган беш кишининг барчаси вафот этган.

Киритилди: 14:25 03.02.2025. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!