Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Компьютер техникаларини харид қилишда аниқланган қонунбузилишлари бўйича жиноят иши қўзғатилди

Компьютер техникаларини харид қилишда аниқланган қонунбузилишлари бўйича жиноят иши қўзғатилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан компьютер техникаларини харид қилишда қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолатини ўрганди.

Аниқланишича, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунда товарларнинг қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан юқори миқдорни ташкил этганда тендер ўтказилиши белгиланган. Шундай бўлсада, қўмита мансабдор шахслари тендер савдоларини ўтказмаслик мақсадида қонун талабларига зид равишда харидлар ҳажмини қисмларга бўлиш орқали аукцион савдоларини ўтказган.

Шунингдек, ғолиб деб топилган корхоналардан ҳужжатларда кўрсатилган параметрларга нисбатан қуйи даражадаги ноутбуклар 158 миллион сўмга, бошқа компьютер жиҳозлари 243 миллион сўмга қиммат нархларда харид қилинган.

Ўрганиш давомида тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:52 11.07.2024. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!