Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коммунал тўловларнинг барчасини бир жойда тўлаш имконияти яратилиши мумкин

Коммунал тўловларнинг барчасини бир жойда тўлаш имконияти яратилиши мумкин

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида коммунал тўловларнинг барчасини бир жойда тўлаш имкониятини яратиш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Унда, аҳоли томонидан коммунал хизматлар (электр энергияси, табиий газ, совуқ сув ва иссиқлик энергияси ҳақи)га тўловларни ўз вақтида тўланиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш керак.

Фуқароларнинг иш кунлари коммунал тўловларни тўлаш учун вақт ажрата олмаслиги, тўловларни қабул қилувчи ташкилотларнинг бир-биридан узоқ жойларда жойлашганлиги, у ерлардаги навбатларнинг кўплиги ва шунга ўхшаш бошқа сабаблар туфайли коммунал тўловларни тўлашда ноқулайликлар юзага келмоқда.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда деҳқон бозорлари, савдо комплекслари ёки бошқа турдаги аҳоли кўп бўладиган жойларда коммунал тўловларнинг барчаси учун ҳақни бир жойда тўлаш имкониятини яратишни таклиф қиламиз”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Киритилди: 19:15 16.10.2019. Ўқилди: 2679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!