Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Коммунал тўловлар учун тўланган пулларни ўзлаштирган корхона раҳбари ва ишчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Коммунал тўловлар учун тўланган пулларни ўзлаштирган корхона раҳбари ва ишчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.A.” хусусий корхонаси раҳбари А.И. ва оператори П.М.лар “Paynet” шаҳобчаси орқали коммунал тўловлар учун аҳолидан қабул қилинган тўловларни абонентнинг ҳисоб рақамига ўтказмасдан, уларга тўлов амалга оширилганлиги ҳақида квитанцияларни тақдим қилишиб, жами 244 нафар фуқаронинг 39,8 млн сўм пулларини қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 13:55 10.06.2021. Ўқилди: 1948 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!