Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Колумбиядаги автомобиллар шоусида бошқарувни йўқотган машина оломонга урилди

Колумбиядаги автомобиллар шоусида бошқарувни йўқотган машина оломонга урилди

Колумбияда ўтказилган Monster Truck 2026 шоусида автомобилнинг оломон устига ҳайдаб бориши натижасида камида икки киши ҳалок бўлди ва 37 киши жароҳатланди.

Бу ҳақда Blu Radio хабар бермоқда.

«Иштирокчи автомобиллардан бири бошқарувни йўқотиб, томошабинлар гуруҳига бориб урилган», — дейилади хабарда.

Каука штати губернатори Октавио Гусман ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақидаги маълумотни тасдиқлади ҳамда таъзия билдирди.

Унинг қўшимча қилишича, соғлиқни сақлаш хизматлари жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун барча ресурсларни ишга солган.

Киритилди: Бугун 11:39. Ўқилди: 176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!