Бухоро вилояти Когон туманида 11 октябрь куни «Волга» автомобилининг газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Йўл харакати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса А-380 йўли Бухоро–Ғузор–Денов йўналишининг 207-километрида содир бўлган. Воқеа оқибатида автомобиль ичидаги йўловчи ва ҳайдовчи вафот этган. Қайд этилишича, ҳодисага автомобилга ўрнатилган газ баллонининг носозлиги сабаб бўлган.