Афғонистон ОАВлари Кобул халқаро стадионида крикет мусобақалари вақтида портлаш содир бўлганини хабар қилмоқда.
“Бугун крикет майдонида юз берган портлашда бир киши ҳалок бўлди ва 12 киши жароҳат олди”, — дея хабар берди Aamaj News тиббиёт муассасаси вакилига таяниб.
Портлаш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ахборот ресурсларида ҳам хабар берилган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, соат 16:10 атрофида “Банд-э-Амир Драгонс” ва “Памир Залми” жамоалари ўртасидаги ўйин чоғида пойтахтнинг Чаман Хозори туманидаги Кобулдаги Халқаро крикет стадиони трибунасида портлаш содир бўлган”, — дейилади хабарда.
Бу ҳақда ташкилот сайти хабар берди.