Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Кобул 2030 йилда ичимлик сувидан бутунлай маҳрум бўлиш хавфи остида

Кобул 2030 йилда ичимлик сувидан бутунлай маҳрум бўлиш хавфи остида

Бу ҳақда Mercy Corps халқаро инсонпарварлик ташкилоти ҳисоботига асосланиб The Guardian газетаси ёзмоқда.

Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, сўнгги ўн йилликларда Кобулда ер ости сувлари сатҳи 30 метрга пастлаб кетган. Бу шиддатли урбанизация (шаҳарлашиш) ва иқлим ўзгаришларининг оқибати. Шаҳардаги қудуқларнинг деярли ярми қуриган, сув истеъмоли ҳажми сув захираларининг табиий тўпланиш тезлигидан юқори — йиллик тақчиллик 44 миллион куб метргача етган.

Аҳвол ўзгармас экан, шаҳар ва унинг атрофида яшовчи 7 миллион кишининг тақдири хавф остида қолади. Mercy Corps ташкилотининг Афғонистон бўйича директори Дэн Карри айтишича, сув етишмаслиги аҳолининг мажбурий кўчишига олиб келади, халқаро ҳамжамият кўмагининг йўқлиги миграция муаммолари ва ижтимоий машаққатларни янада чуқурлаштиради.

Сув нафақат тақчил, сифати ҳам жуда ёмон: ер ости сув захираларининг қарийб 80 фоизи канализация чиқиндилари, туз, маргимуш билан ифлосланган. Одамлар тоза сув сотиб олишга мажбур, оилалар бюджетининг учдан бир қисмигача шунга кетмоқда. Айрим оилаларнинг коммунал қарзлари жиддий молиявий муаммога айланган

Киритилди: 21:05 09.06.2025. Ўқилди: 1124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!