15 июндан бошлаб АҚШ майдонларида янги форматдаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади.
Хабарларга кўра, ушбу турнир трансляциясини Ўзбекистон ҳудудида ZO'R TV ҳамда Sport (Futbol TV) биргаликда қўлга киритган.
Турнирнинг илк учрашуви 15 июнь тонгида (05:00) "Ал-Ахли" ва "Интер Майами" ўртасида ўтказилади.