Си Цзиньпин Маодан бери кузатилмаган миқёсда ҳарбий раҳбарларни лавозимдан озод қилмоқда.
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин охирги ўн йилликлардаги энг йирик ҳарбий «тозалаш»ни бошлади. У ўзи тайинлаган юқори лавозимдаги генералларни кетма-кет ишдан олиш орқали Хитой армияси устидан мутлақ назоратни тиклашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Мутахассислар таъкидлашича, ушбу кампания кўлами бўйича бесабоқ — бунга ўхшаш оммавий ишдан бўшатишлар сўнгги марта Мао Цзэдун даврида кузатилган.
Bloomberg маълумотларига кўра, Си Цзиньпин шахсан тайинлаган генералларнинг тахминан 20 фоизи ишдан олинган. Бу Хитой учун мисли кўрилмаган ҳолатдир. Чистка 2023 йили бошланган — ўшанда Си кутилмаганда Хитой ядровий арсенали учун жавоб берадиган Ракета қўшинлари қўмондони Ли Юйчаони лавозимдан озод қилган.
Кейинчалик давлат ОАВ унинг ишдан бўшатилишини коррупцияга қарши текширув билан боғлади. Бу воқеа Хитой Қуролли Кучлари олий бошқарув органи — Си раҳбарлик қиладиган Марказий ҳарбий кенгаш (ЦВС)даги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлди.
2023 йили Си Цзиньпин шунингдек, мудофаа вазири Ли Шанфуни ҳам ишдан олди, уни ҳарбий харидлар билан боғлиқ молиявий қоидабузарликларда айблади. Шунингдек, унинг аввалги вазири Вэй Фэнхэ ҳам лавозимидан озод этилди.
Ушбу таҳлиллар Хитойнинг ракета дастури, қурол етказиб бериш тизими, мудофаа саноатидаги шериклар ва ҳатто Сининг яқин атрофидаги шахсларгача етиб борган текширувлар олиб борилаётганини кўрсатади.
Хулоса қилиб айтганда, Си Цзиньпин армиядаги коррупцияни баҳона қилиб, реал таҳдид сифатида кўраётган шахслардан қутилиш ва шахсий назоратини мустаҳкамлашга уринаётгандек кўринмоқда.