Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

“King Long” энди Тошкентда!

“King Long” энди Тошкентда!

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, 26 март куни Тошкентга Хитойнинг “Yutong Bus Co Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 52 та 12 метрли автобус олиб келинди. Қайд этилишича, уларнинг 33 таси электрда, 19 таси эса газда ҳаракатланади.

Шунингдек, худди шу куннинг ўзида “Xiamen King Long United Automotive Industry Co. Ltd” компаниясининг табиий газда ишлайдиган 10 та 18 метрли “гармошка” автобуси ҳам келтирилди. Ҳозирда “гармошка”лар магистрал йўлларда синаб кўрилмоқда.

Таъкидланишича, автобуслар ҳақиқатан ҳам Тошкент кўчаларида бемалол ҳаракатланса, уларни йўналишларга тақсимлаш бошланади. Аммо ҳозирча бу муддат маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 18 метрли 200 дона ҳамда 12 метрли 800 дона автобус март-апрел ойларида етказиб берилиши айтилганди. Мартнинг охиригача 12 метрли автобусларнинг 160 таси олиб келиниши эълон қилинган.

Киритилди: 22:59 26.03.2023. Ўқилди: 2445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!