Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Кимё ва физика фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатнома бериш бошланди

A A A
Кимё ва физика фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатнома бериш бошланди

2023 йил 2 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган кимё ва физика фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномаларни бериш бошланди.

🖥 Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани my.uzbmb.uz сайтининг “Milliy sertifikat” бўлимидан олишлари мумкин.

✅ Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

📌 Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) асосида 07:30 дан бошлаб киритилади ва тест синовлари 09:00 да бошланади.

❕ Тест синовига кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Киритилди: 17:31 28.03.2023. Ўқилди: 1950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!