Россия Қуролли Кучларидаги танклар сони барча НАТО мамлакатларининг бирлашган кучлари танкларининг сонидан кўпдир. Бу ҳақида Американинг We are the Mighty нашри хабар бермоқда.
Global Firepower маълумотларига кўра, Россияда 22 минг дона танк мавжуд.
НАТО мамлакатларининг умумий танк қуввати атиги 18 мингтани ташкил қилади. Бундан ташқари, иттифоқ таркибига кирган Европа мамлакатлари ичида Туркиянинг танк армияси энг кўп ҳисобланади – 3.2 мингта.
Эслатиб ўтамиз, Sina.cом манбасига кўра, хитойлик мутахассислар янги Т-14 (Армата) танкининг хизматини юқори баҳолайди.