Кимларга автомобил бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади?
Қуйидаги тоифадаги шахсларга автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади:
⏺уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
⏺уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
⏺ меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
⏺ I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.
❗️ Ушбу компенсацияни олиш учун юқорида келтирилган тоифадаги шахслар енгил автомобиль, мотоаравача ёки мотоциклга эга бўлиши ҳамда ундан фойдаланаётган бўлиши керак.
⚡️ Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 3 июлда ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланган.
Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинлайдиган органларга мурожаат қилишлари мумкин.