Бугун 20 сентябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Ким Кардашьянга ўхшаш учун 500 минг доллар сарфлаган қизнинг тақдири фожиали тугади (ФОТО)

Ким Кардашьянга ўхшаш учун 500 минг доллар сарфлаган қизнинг тақдири фожиали тугади (ФОТО)

Америкалик қиз ташқи кўринишини модель Ким Кардашьянга ўхшатиш учун пластик жарроҳликка 500 минг АҚШ долларини сарфлади. Унинг сўнги, 21-жарроҳлик амалиёти муваффақиятсизлик билан якун топди. Бу ҳақда "togri.uz" ёзмоқда.

Америкалик Женнифер Памплона модель Ким Кардашьянга ўхшашни жуда истарди. Шу истак оқибатида у пластик жарроҳликка 500 000 АҚШ долларини сарфлади. Унинг 21-жарроҳлик амалиёти муваффақиятсизлик билан тугади.

20 та пластик жарроҳликни бошдан кечирган қиз

Ким Кардашьянга ўхшаш қиёфа илинжида 27 ёшли Женнифер Памплона бошидан 20 та пластик жарроҳлик амалиётини ўтказди. У икки марта кўкрагини катталаштирган. Ёнбошини ҳам бир неча мартага катталаштирган.

Шунингдек, Женнифер 8 та қовурғаларини олдирган, бурнининг шаклини икки марталаб ўзгартирган. Шунга қарамай ёш қиз ўз қиёфасидан кўнгли тўлмайди ва лабларини шиширишга аҳд қилади. 

Аммо...

Сўнги лаб шишириш амалиётидан кейин Женниферда аллергия бошланади: лаблари ҳаддан ортиқ шишиб, тўхтовсиз қонай бошлайди. “Кўзгуга қараганимда, ўз кўринишимдан қўрқиб кетдим. Кўзларимга ишонмадим. Лабларим худди балиқникига ўхшаб қолганди”, дейди қизнинг ўзи.

Сўнгги пушаймон

Барча оғриқ ва жарроҳликлардан сўнг Женнифер бор табиий чиройидан айрилган эди. Энди у жарроҳлик амалиётига бошқа мурожаат қилмайди.

Киритилди: 15:04 07.09.2019. Ўқилди: 3967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!