Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ким Чен Иннинг синглиси Шимолий Кореяни ядросизлантириш ҳақидаги чақириқларга кескин жавоб қайтарди

A A A
Ким Чен Иннинг синглиси Шимолий Кореяни ядросизлантириш ҳақидаги чақириқларга кескин жавоб қайтарди

Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Шимолий Кореяни ядросизлантириш чақириқларига кескин муносабат билдирди. Корея марказий телеграф агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотида у бу каби чақириқларни “КХДР суверенитети ва конституциявий тузумига тажовуз” деб атади.

Бу фикрга Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ташқи ишлар вазирларининг НАТО доирасидаги йиғилишдаги қўшма баёноти сабаб бўлди. Ким Ё Чжон ядросизланиш ғоясини ушбу мамлакатларнинг "сиёсий ҳукмларининг анахронизми"дан далолат берувчи "ушаш мумкин бўлмаган хаёлий орзу" деб таърифлади. Унинг таъкидлашича, КХДРнинг мамлакат Конституциясида мустаҳкамланган ядровий мақоми душман ташқи таҳдидлар ва халқаро хавфсизлик архитектурасидаги ўзгаришларга жавобан “муқаррар танлов” натижасидир.

"Ҳеч кимнинг рад этиши ёки тан олиниши бизни қизиқтирмайди, биз ўз фикримизни ўзгартирмаймиз. Бу бизнинг танловимиз, уни куч ёки айёрлик билан ўзгартириб бўлмайди", - деди Ким Ё Чжон. Унинг қўшимча қилишича, Шимолий Кореянинг ядро қуролидан воз кечиши ҳақидаги очиқ музокаралар “мамлакат суверенитетини энг душманлик билан инкор этиш” ва бу талаб уни ўз конституцияси ва давлат тизимидан воз кечишга мажбур қилади.

Шимолий Корея етакчиси синглисининг сўзларига кўра, КХДР ядровий кучлари нафақат ташқи тажовузни тўхтатибгина қолмай, балки минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлашга ҳам ҳисса қўшади. У АҚШ, Япония ва Жанубий Кореяни КХДР позициясига путур етказиш учун бир томонлама талаблардан бутунлай воз кечиб, тўғридан-тўғри можародан қочиш йўлларини излашга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея халқаро санксиялар ва босимларга қарамай, сўнгги йилларда қатор ракета ва ядро синовларини ўтказди. Мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ядро қуроли Шимолий Корея хавфсизлиги ва суверенитети кафолати эканлигини бир неча бор таъкидлаган. Пхеньянни ядро дастуридан воз кечишга кўндириш уринишлари ҳозирча самара бермади.

Киритилди: 15:01 10.04.2025. Ўқилди: 749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!