Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ким Чен Ин Япониядаги кореялик болалар таълими учун 2 млн доллар ажратди

Ким Чен Ин Япониядаги кореялик болалар таълими учун 2 млн доллар ажратди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Японияда истиқомат қилувчи Корея фуқаролари лигаси («Чхонрён») учун тахминан 2 миллион доллар миқдорида маблағ юборди.

ЦТАК (КНДР Марказий телеграф агентлиги) маълумотларига кўра, ушбу маблағлар ташкилот аъзоларининг фарзандлари учун таълим фонди ва стипендияларга йўналтирилади. Қайд этилишича, бу қарор 15 апрель куни нишонланадиган мамлакат асосчиси ва Вазирлар Маҳкамасининг биринчи раиси Ким Ир Сен таваллудининг 114 йиллиги муносабати билан қабул қилинган.

Киритилди: Бугун 09:36. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!