Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Шимолий Корея раҳбари мамлакат ядровий дастурига юзлаб миллион доллар сармоя киритмоқда. Пхенян шимолида “ядро элитаси” - мамлакат ядровий салоҳиятини ривожлантиришда иштирок этган олимлар ва ҳарбийлар учун махсус шаҳар қурилди.
"Бош котиб ўртоқ олимлар учун бахтли макон қуриб берди. Бу ерда олимлар ва муҳандислар социалистик тсивилизациядан тўлиқ баҳраманд бўлишлари мумкин", дейилади КХДР матбуотида.
Шаҳарда спорт майдончалари, бассейнлар, маданият марказлари мавжуд. Ҳудуд қаттиқ қўриқланиб, у ердан фақат расмийлар томонидан бериладиган махсус рухсатнома билан чиқиш мумкин.