Ким Чен Ин эҳтимолий ядровий урушга тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказди.
“АҚШ ва унинг иттифоқчилари... Корея яримороли ва унинг атрофида машғулотлар ўтказмоқда. Уларнинг вазиятни кескинлаштирадиган бемулоҳаза ҳаракатлари қуролли кучларимиздан тезкор жавоб бериш қобилиятига эга бўлишини ва урушга киришга тўлиқ тайёр бўлишини талаб қилади”, — дейди КХДР раҳбари.