Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армияси (КПА) ташкил этилганининг 75 йиллиги шарафига ўтказилган тунги ҳарбий парадда иштирок этди, деб хабар бермоқда Ёнҳап агентлиги марказий ахборот агентлиги (КCНА) томонидан чоп этилган фотосуратларга таяниб.
Қайд этилишича, Ким Чен Ин олий мартабали ҳарбийлар ва партия вакиллари ҳамроҳлигида Ким Ир Сен майдонида бўлиб ўтган парадни томоша қилган.
Қайд этилишича, Шимолий Корея етакчиси нутқ сўзламаган.