Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ким Чен Ин синглиси Корея яриморолида уруш бошланиши эҳтимолидан огоҳлантирди

Ким Чен Ин синглиси Корея яриморолида уруш бошланиши эҳтимолидан огоҳлантирди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Корея яримороли ва қўшни минтақада кучлар мувозанатининг бузилиши урушга олиб келишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

Унинг таъкидлашича, КХДР ўз ядровий арсеналини мустаҳкамлашда давом этади.

Бугунги кунда Корея яриморолидаги ва минтақадаги душманлар билан бизнинг ўртамиздаги кучлар мувозанатининг бузилиши дарҳол урушни англатади. Бу инкор қилиб бўлмайдиган объектив воқелик, деди Меҳнат партияси марказий қўмитаси раҳбари ўринбосари Ким Ё Чжон.

Шунингдек, у 3 ноябрь куни АҚШ, Япония ва Корея ўртасида ўтказилган қўшма машғулотларда қирувчи самолётлар ва Б-1Б стратегик бомбардимончи самолёти иштирок этганини таъкидлаб ўтди. Ким Ё Чжон буни КХДРга қарши “душманларнинг тажовузкор ва агрессив табиатининг яққол исботи” деб атади.

Сиёсатчи АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан ҳарбий манёврлар сонининг кўпайиши КХДР ва бутун минтақа учун тинчлик ҳамда хавфсизликка жиддий таҳдид туғдираётганини билдирди.

КХДРнинг мудофаа ядро кучларини мустаҳкамлаш сиёсати ҳозирги шароитда ягона тўғри танлов бўлиб, биз бу йўлдан четга чиқмоқчи эмасмиз, деди у.

Октябрь ойида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Шимолий Кореяга ҳужум қилинган тақдирда, ядровий қурол мудофаа чораси сифатида қўлланишини маълум қилганди.

Киритилди: 10:34 05.11.2024. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!